14.05.2022 07:58
2697
Роналду: «Тен Ҳаг «Аякс»да ажойиб ишларни амалга оширди. Умид қиламанки, келаси мавсумда совринлар ютамиз»

Криштиану Роналду Эрик тен Ҳагнинг «Манчестер Юнайтед» бош мураббийи этиб тайинлангани ҳақида фикр билдирди.

Нилерландиялик мутахассис мавсум якунига етгач, инглиз клубида иш бошлайди.

«Эрик ҳақида билганим шуки, у «Аякс»да ажойиб ишларни амалга оширди. У — тажрибали мураббий, аммо унга вақт керак бўлади.

У керакли ўзгаришларни амалга ошириши керак. Албатта, муваффақиятга эришамиз, деган умиддаман.

Хурсандмиз ва уни интиқлик билан кутамиз. Нафақат футболчилар, балки, мухлислар ҳам. Мен унга энг яхши тилакларимни тилайман. Умид қиламанки, кейинги мавсумда совринлар ютамиз», — деди «МЮ» форварди клуб расмий сайтига.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар