14.05.2022 16:57
6271
Роналду: «Ўғлим катта футболда мен билан бирга ўйнамоқчи. Бу қийин, аммо уддалашим мумкин»

«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Криштиану Роналду тўнғич фарзанди билан катта футболда ўйнаш учун ҳам фаолиятини яқин орада тугатмаслиги мумкинлигини билдирди. 

«Ўғлим менга: «Дада, яна бир неча йил ўйнанг. Мен сиз билан бирга тўп сурмоқчиман», деди. Ҳа, ўғлим ҳали энди 12 ёшга кираётганини инобатга олсак, бу жуда ҳам қийин, аммо буни уддалашим мумкин», - дейди Роналду Фрэнк Холид билан интервьюда.

Эслатиб ўтамиз, 37 ёшли Криштиану Роналдунинг «МЮ» билан амалдаги келишуви 2023 йилга қадар имзоланган бўлса, унинг 12 ёшли ўғли «МЮ» академиясида тўп сурмоқда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар