14.05.2022 10:01
4332
Манба: Перишич Лондон клуби билан келишувга эришди

Иван Перишич мавсум охирида «Интер»ни тарк этиши мумкин.

33 ёшли яримҳимоячининг «нерадзурри» билан шартномаси ёзда якунига етади.

Sport Mediaset хабарига кўра, хорватиялик футболчи «Челси» билан деярли келишиб олган, томонлар сўнгги деталларни ҳал қилиб олишлари керак.

«Ювентус»га (4:2) қарши Италия Кубоги финалида дублга эришган Перишич «Интер» раҳбариятини янги битим бўйича музокаралар чўзилиб кетгани учун танқид қилганди.

Яримҳимоячи бу мавсумда А Серияда 33та баҳсда майдонга тушиб, 7та гол ва 6та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар