14.05.2022 11:22
7552
Лукаку агентининг унинг келажаги ҳақидаги гапларига кескин жавоб қайтарди

«Челси» ҳужумчиси Ромелу Лукаку агенти Федерико Пастореллонинг унинг келажаги ҳақидаги гапларидан норози бўлди.

Пасторелло бельгиялик футболчининг кам ўйин амалиётига эга бўлаётгани, муаммо борлиги, Ромелу «Интер» ва «Андерлехт»ни севишини айтганди.

«Ҳеч қачон ҳеч кимнинг менинг номимдан гапиришига йўл қўймайман... Оғзимни беркитиб, бор эътиборимни жамоага ёрдам беришга ва мавсумни энг яхши тарзда якунлашга қаратганман. Бошқа ерда кимдир мен ва клуб ҳақида нимадир демоқчи бўлса, бу менинг номимдан эмас», — деб ёзди Лукаку ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, Лукаку «Челси»га 2021 йил августда 113 млн евро эвазига «Интер»дан ўтганди. Унинг лондонликлар билан шартномаси 2026 йилгача мўлжалланган. У бу мавсумда АПЛда 25та баҳсда 8та гол урди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар