14.05.2022 10:00
5837
Теглар
Клопп: «Ливерпул»дан «Бавария»га кетиб, кўпроқ совринлар ютишим мумкин эди»

Юрген Клопп нима учун «Ливерпул»дан «Бавария»га кетишни истамаганини тушунтирди. 

«Бошқа вазиятга тушиб қолишим учун қайси клубга боришим керак? Бир неча бор «Бавария»га ўтишим мумкин эди. Ишонч билан айта оламанки, у ерда мен фаолиятимда кўпроқ соврин ютган бўлардим. 

Лекин бундай қилмадим. «Ливерпуль» билан амалдаги шартномам бор. Дунё фақат ғолиблардан иборат эмас, у ғалаба қозонишни хоҳлайдиган одамларга тўла. Мен ҳаракат қиламан ва баъзида одамлар билан ғалаба қозонаман... Ва бундан хурсандман», — дея мерсисайдликлар бош мураббийининг сўзларини келтиради The Telegraph.

Қайд этилишича, «Бавария» сўнгги 6 йил ичида ҳар сафар мураббий ўзгартираётганда Клоппга таклиф билан чиққан.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар