14.05.2022 10:41
7890
Теглар
Гвардиола Эвра ва Бербатовнинг танқидлари ҳақида: «Барса» билан ЕЧЛ финалида «МЮ»ни мағлуб этганимда, улардаги характерни сезмагандим»

Пеп Гвардиола «Манчестер Юнайтед»нинг собиқ футболчиларининг танқидларига жавоб қайтарди. 

«Манчестер Сити» «Реал»га (1:3) мағлуб бўлиб Чемпионлар Лигасини тарк этгач, манкунианликларнинг собиқ ҳимоячиси Патрис Эвра испаниялик мутахассис характерли ўйинчиларни тайёрлай олмаслиги ва етакчиларни ёқтирмаслигини айтганди. «Юнайтед»нинг собиқ форварди Димитар Бербатов эса «Сити»ни руҳияти заиф кичик жамоаларга қиёслаган, шу билан бирга болгариялик мағлубиятда Гвардиолани айблаш арзимаслигини таъкидлаганди. 

«Бу мутахассисларнинг барчаси, собиқ футболчилар — Бербатов, Зеедорф ва Эвра... Мен уларга қарши ўйнаганман.

Уларни таслим қилганимизда улардаги ўша характерни сезмаганман, «Барселона» ва мен уларни Чемпионлар Лигаси финалида йўқ қилганмиз. 

«Реал» билан баҳсда гол уриш учун иккита имкониятга эга бўлдик, кейин бир дақиқада иккита гол ўтказиб юбордик, гап характерда эмас. Премьер-лиганинг сўнгги 4 ўйинида биз ажойиб характер билан 22та гол урдик», — деди «шаҳарликлар» устоз Daily Mail'га. 

Эслатиб ўтамиз, Гвардиола бошчилигидаги «Барса» ЕЧЛ финалида «МЮ»ни икки марта мағлуб этган — 2009 ва 2011 йилларда. Эвра иккала ўйинда, Бербатов биринчи ўйинда майдонга тушган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар