13.05.2022 14:07
17551
Тен Ҳагнинг ёзги трансферлар ойнаси учун режалари маълум

«Манчестер Юнайтед»нинг янги бош мураббийи Эрик тен Ҳаг ёзги трансферлар ойнаси учун режаларини аниқлаштириб олди. 

«The Athletic» нашрининг маълум қилишича, нидерландиялик мураббий янги мавсумдан унинг штабида иш бошлаши кутилаётган Стив МакЛарен ва Митчелл ван дер Гаг билан келгуси ҳафтада учрашади. Амстердамда бўлиб ўтадиган учрашувда «МЮ» спорт директори Жон Мерто ҳам иштирок этиши кўзда тутилган. 

Тен Ҳаг ёзги трансферлар бозори вақтида битта универсал ҳужумчи, 2та яримҳимоячи ва битта марказий ҳимоячи харид қилишни минимум вазифа сифатида кўрмоқда. Ёздаги харидлар «қизил иблислар»ни қанча футболчи тарк этишидан ҳам келиб чиқади. 

Аввалроқ, манчестерликлар «Барселона» яримҳимоячиси Френки де Йонг билан келишувга эришишга яқинлиги хабар қилинган эди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар