13.05.2022 18:32
2170
Теглар
Про лига. «Андижон» Ғузорда яна 90+4-дақиқада гол киритиб, пешқадамга айланди, «Хоразм»да мағлубият

Про лига 8-турининг дастлабки икки учрашуви якунига етди.

Турнинг дастлабки учрашувида «Янгиер» ўз майдонида «Хоразм»дан устун келди – 3:1.

Иккинчи ўйинда эса «Шўртан» «Андижон»ни қабул қилди. Ғузордаги учрашувда Виктор Кумиков шогирдлари бу сафар ҳам ўйиннинг сўнгги сонияларида ўз услубида ғалабани илиб кетишди. «Бургутлар» 90+4-дақиқада бурчакдан етказиб берилган узатмадан кейин Шаҳбоз Эркиновнинг голи эвазига сафардан муҳим ғалаба билан қайтишди.

Қайд этиш жоиз, «Андижон» кетма-кет сўнгги уч ўйинда қўшимча дақиқаларда гол киритиб, муҳим ғалабаларга эришмоқда. Кумиков жамоаси аввалги икки турда «Турон» ва «Машъал»ни ҳам 90+4-дақиқада киритилган гол эвазига мағлуб этганди.

Шу тариқа, «Андижон» очколари сонини 17тага етказиб, ҳозирча 15 очкога эга «Бухоро» ва «Турон»дан ўзиб, 1-ўринга кўтарилди. «Шўртан» эса 8 очко билан 7-ўринда бормоқда. «Янгиер» ғалаба эвазига очколарини 9тага етказиб, 6-ўринга кўтарилди. 5-ўриндаги «Хоразм» ҳисобида 13 очко бор.

Про лига. 8-тур
ШЎРТAН — AНДИЖОН 0:1
Гол: Шаҳбоз Эркинов, 90+4.

ЯНГИЕР — ХОРAЗМ – 3:1
Голлар: Суҳроб Бердийев, 40 (1:0), Саид Aбдужабборов, 47 (2:0), Нодир Йўлдошев, 72 пен (3:0), Шаҳзод Бешимов, 84 пен (3:1)

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар