13.05.2022 12:01
5287
Манба: Левандовски «Бавария»га шартномани узайтирмаслигини хабар қилди. У Ла Лигада ўйнамоқчи.

Роберт Левандовски «Бавария» билан шартномасини узайтирмайди. 

Sport1.de хабарига кўра, ўтган ҳафта ҳужумчи Мюнхен клуби раҳбариятига янги битим имзоламаслигини айтган. 

Польшалик футболчининг «Бавария» билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзида якунига eтади. Ҳозирги вазиятда клуб Робертни шу ёзда сотишни ўйлаши мумкин. 

Футболчининг агенти Пини Заҳави ва «Бавария» ўртасидаги музокараларнинг дастлабки босқичи муваффақиятсиз ўтди. Клуб ҳеч қачон аниқ таклиф билан чиқмаган.

Ҳужумчи амалдаги шартномаси тугагунча мюнхенликлар сафида қолиши даргумон. У бир неча ой олдин клубини ўзгартиришга қарор қилган. 

Манбанинг ёзишича, Левандовски учун Испаниянинг топ-клубларидан бирига ўтиш ҳар доим орзу бўлиб келган. «Бавария» билан мумкин бўлган барча совринларни қўлга киритган футболчи янги синовни хоҳлайди. Унга «Барселона» қизиқмоқда. 

Олдинроқ Роберт раҳбариятнинг муносабатидан норози экани хабар қилинганди, чунки клуб «Боруссия» Д ҳужумчиси Эрлинг Ҳоландни сотиб олишга уринди. 

33 ёшли ҳужумчи бу мавсумда «Бавария» сафида 45 ўйинда 49та гол урди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар