13.05.2022 11:08
2082
Конте: «Муҳим дербини ютдик ва ЕЧЛ йўлланмаси учун курашда қолдик»

«Тоттенҳэм» бош мураббийи Антонио Конте АПЛ 32-туридан ўрин олган «Арсенал»га (3:0) қарши қолдирилган ўйиндан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Ажойиб атмосфера. Мухлисларимизга раҳмат айтишимиз керак. Улар ақл бовар қилмайдиган қўллаб-қувватлаш билан бизни хурсанд қилишди.

Уларга яхши ғалаба билан жавоб бердик. Муҳим дербида ғалаба қозондик ва турнир жадвалида «Арсенал»га яқинлашиб олдик.

Футтболчилар билан жуда аниқ муносабатда бўлдим — хурсанд бўлинг ва тўғри нишонланг, лекин шу билан бирга якшанба куни ҳақида ўйланг, акс ҳолда бу ғалаба муҳим эмас. («Бёрнли» билан ўйин)

Якшанба куни ҳам мухлисларимиз муҳим роль ўйнайди. Биргаликда олдинга боришимиз керак. Ўзимиз учун муҳим мақсадга эришишга жуда яқинмиз. Биз учун осон ўйинлар йўқ.

Энг муҳими 3 очкони қўлга киритиш эди. Шу туфайли биз Чемпионлар Лигаси йўлланмаси учун курашда қолдик», — дея Контенинг сўзларини келтиради ВВС.

«Шпорлар» 65 очко билан 5-ўринда ва ЕЧЛ позициясида турган 4-поғонадаги «Арсенал»дан (66) 1 очкога ортда қолмоқда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар