13.05.2022 14:48
5222
Гвардиола «Манчестер Сити» билан шартномасини қачон узайтиришини маълум қилди

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола клуб билан амалдаги шартномасини узайтириш масаласи ҳақида гапирди. 

«Агар клуб билан шартномамни узайтирсам, бу келгуси мавсум якунида амалга ошади. Ундан олдин ушбу келишув амалга оширилмайди. Узоқ йиллар ўтди, жамоа билан бирга давом эта оламизми ёки йўқ — аниқлаб олишимизга тўғри келади. Мен яна 10 йилга қолган бўлардим, лекин вазиятни ҳисобга олиш керак. 

Чемпионлар Лигасини ютиш ёки ютмаслик менинг қароримга катта таъсир кўрсатмайди. Биз ушбу турнирда ҳам яхши ўйнаяпмиз. «Барселона»да академиядан чиққан болалар билан Чемпионлар Лигасини ютгандик ва бу менинг ҳаётимни ўзгартириб юбормаган. 

«Барселона»даги фаолиятимдан сўнг, мендан доим ўша ишни такрорлашни сўрашади. Биз лига, кубок ва бошқа турнирларда ғалабага эришдик. Ҳа, биз хафа бўлдик, финалда ўйнашни истагандик, аммо Чемпионлар Лигасидан чиқиб кетиш менинг келажагимга таъсир қилмайди. 

«Сити»га келишимдан мақсад қилиб белгиланган ишлар аллақачон бажариб бўлинган», — деди испаниялик мураббий. 

Эслатиб ўтамиз, Гвардиола «шаҳарликлар»ни 2016 йилдан буён бошқариб келади. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар мўлжалланган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар