13.05.2022 19:53
1561
CAFA U-16 Championship. Ўзбекистон Эрон билан жанговар дуранг қайд этди

Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида CAFA U-16 Championship-2022 дастлабки тури доирасида Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси Эронга қарши майдонга тушди.

Жамолиддин Раҳматуллаев мураббийлигидаги жамоа учрашувнинг 41-дақиқасида Зикрулло Мухторовнинг голи эвазига ҳисобни очган бўлса, форслар 59 ва 62-дақиқадаги икки гол эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олишди. 88-дақиқада эса Амирбек Саидов вакилларимизга дуранг тақдим этди – 2:2.

Дастлабки турнинг иккинчи учрашуви Афғонистон ва Қирғизистон ўртасида бўлиб ўтади.

CAFA U-16 Championship. 1-тур
Ўзбекистон U16 – Эрон U16 – 2:2

Голлар: Зикрилло Мухторов 41, Амирбек Саидов 88 - Ганди Пур 59, Моҳан Дигеҳсара 62.
Ўзбекистон U-16: Муҳаммадюсуф Собиров, Беҳрўз Шукуруллаев, Данил Панферов, Оллоберган Каримов, Озод Ўктамов, Шерзод Абдулбориев, Азизбек Тўлқинов, Зикрулло Мухторов, Лазизбек Мирзаев, Жаҳонгир Ҳошимбоев, Шодиёр Шодибоев.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар