АПЛ мавсумнинг энг яхши мураббийи номига 5 даъвогарни эълон қилди
Англия Премьер-лигаси расмий сайти жорий мавсум турнирнинг энг яхши мураббийи номига даъвогар бўлган номзод мураббийлар рўйхатини эълон қилди.
Унга кўра, АПЛнинг энг яхши мураббийи бўлиш учун 5 нафар мураббий номзодлар қаторига киритилган:
– Томас Франк, «Брентфорд» (36 ўйинда 12 ғалаба ва 7 дуранг, АПЛда айни дамда 13-ўринда);
– Пеп Гвардиола, «Манчестер Сити» (36 ўйинда 28 ғалаба ва 5 дуранг, 1-ўрин);
– Эдди Ҳау, «Ньюкасл» (25 ўйинда 11 ғалаба, 5 дуранг, 14-ўринда);
– Юрген Клопп, «Ливерпуль» (36 ўйинда 26 ғалаба, 8 дуранг, 2-ўрин);
– Патрик Виейра, «Кристал Пэлас» (35 ўйинда 10 ғалаба, 14 дуранг 11-ўрин).
Маълумот учун, АПЛ ғолиб мураббий номини футбол экспертлари ва мухлислар овозига кўра аниқлайди.
Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар