13.05.2022 11:09
2664
Анчелотти: «Чемпионлар Лигаси финалига яхши формада яқинлашяпмиз»

«Реал» бош мураббийи Карло Анчелотти Ла Лига 36-туридан ўрин олган «Леванте»га (6:0) қарши ўйиндан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Леванте» ва унинг мураббийини қўллаб-қувватламоқчиман. Бу — ажойиб клуб. Ишончим комилки, улар тез орада Ла Лигага қайтишади.

Бензема ва Винисиус охир-оқибат бир-бирини тушуна бошлашди. Улар жуда яхши ишлашди ва жуда яхши ўйнашди.

Биз Чемпионлар Лигаси финалига яхши формада яқинлашяпмиз, чунки ўзимизга бўлган баҳомиз анча ошди. Финалга оз вақт қолди, интенсивликни сақлаб қолишимиз керак. Жамоа майдонда жуда яхши ҳаракат қилди», — дея Анчелоттининг сўзларини келтиради Marca

Шунингдек, италиялик мутахассисдан Европанинг энг яхши мураббийи ким эканлигини сўрашди.

«Бу саволга жавоб бериш қийин. Мен ўзим учун овоз беришни ёқтирмайман, бошқалар буни қилишади. Ажойиб лаҳзаларда яшаяпман. Умид қиламанки, у узоқ давом этади», — дейди мадридликлар устози.

«Реал» 28 май куни ЕЧЛ финалида «Ливерпуль» билан ўйнайди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар