12.05.2022 21:41
3706
Тен Ҳаг «МЮ»даги фалсафаси ҳақида: «Фақат ғалаба керак. Бунга яхши футбол кўрсатиб, эришишни истаймиз»

«Аякс» билан Нидерландия чемпиони бўлган Эрик тен Ҳаг «Манчестер Юнайтед»да қандай футболни жорий этмоқчи экани ҳақида гапирди.

«Авваламбор, айтишим лозимки, «Аякс»да ўтказган ажойиб давр бамисоли яхши саргузаштдек ўтди. Бу ердаги иш фаолиятимни қониқиш билан эслайман. Тўрт ярим йил аввал «Аякс»да иш бошлаганимда жамоани энг аввало еврокубокларга қайтаришим керак эди. Буни ажойиб даражада уддаладик ва ортиғини ҳам кўрсата олдик.

«МЮ»да қандай услубни жорий этмоқчиман? Фақат битта нарса керак – ғалаба. Буни яхши ва чиройли футбол кўрсатиб, амалга оширишни истаймиз», - дея тен Ҳаг сўзларини келтирган ESPN.

Эслатиб ўтамиз, 52 ёшли нидерландиялик мутахассис ёзда «Манчестер Юнайтед»да иш бошлайди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар