12.05.2022 06:32
6202
Теглар
«Интер» голларга бой финалда «Ювентус»ни мағлуб этди ва 8-бор Италия Кубоги соҳибига айланди

Италия Кубоги финалида «Интер» ва «Ювентус» клублари ўзаро тўқнаш келди. 

Асосий вақтда жанговар дуранг қайд этилди. Барелла биринчи бўлимда ҳисобни очган бўлса, иккинчи бўлим бошида Турин клуби Сандро ва Влаҳовичнинг голлари эвазига вазиятни ўз томонига оғдирди. 80-дақиқада эса Чалхонўғли пенальтидан мувозанатни тиклади. 

Қўшимча бўлимларда эса Перишич дублга эришди ва «нерадзурри» ўз тарихида 8-бор Италия Кубоги соҳибига айланди.

«Юве» эса сўнгги 11 йилда илк марта мавсумни совринсиз якунлайдиган бўлди. Эътиборлиси, «кекса синьора» ушбу мавсумда Италия Суперкубогини ҳам «Интер»га бой берганди.

Италия Кубоги. Финал
Ювентус — Интер 2:4

11 май, «Олимпико»
Голлар: Сандро (50), Влаҳович (52) — Барелла (7), Чалхонўғли (80, пенальти), Перишич (98 пенальти, 102).
Ювентус — Перин, Данило (Мората, 41), Кьеллини (Артур, 84), де Лигт, Сандро, Куардадо, Закариё (Локателли, 67), Рабьо, Бернардески (Бонуччи, 67), Дибала (Кен, 99), Влаҳович. 
Интер — Ҳанданович, Шкриньяр, де Врей, Д'Амброзио (Димарко, 64), Дармиан (Думфрис, 64), Барелла, Брозович, Чалхонўғли (Видаль, 90+1), Перишич, Жеко (Корреа, 63), Мартинес (Санчес, 90+1). 
Огоҳлантиришлар: Брозович (55), Локателли (90+2), Видаль (119).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар