10.05.2022 22:38
5937
Теглар
УЕФА еврокубоклар форматига ўзгартириш киритди. 2024/25 йилги мавсумдан ЕЧЛда 36 жамоа қатнашади

УEФА 2024/25 йилги мавсумдан бошлаб еврокубоклар, шу жумладан Европа Чемпионлар лигаси форматига ўзгаришлар киритилишини маъқуллади. 

Унга кўра, ЕЧЛ иштирокчилари сони 32тадан 36тага оширилади. Янги формат «швейцарча тизим»да ўтказилади. 2024/25 йилги мавсумдан бошлаб гуруҳ босқичи ўрнига 36та клубдан иборат ягона лига ташкил этилади.

Турнир энг камида 8 турдан иборат бўлиб, шундан сўнг энг яхши 24та жамоа плей-офф йўлланмасини қўлга киритади. Саккизта энг яхши натижага эга жамоа Чемпионлар лигасининг 1/8 финалига, қолган 16та жамоа – 9-24-ўрин эгалари 1/16 финалга йўлланма олиб, плей-оффда иккита ўйин ўтказади. Европа лигаси ва Конференциялар лигаси ҳам шу тизимда ўтказилади.

УЕФА баёнотида қайд этилишича, жамоалар ички мусобақалардаги кўрсаткичларига кўра турнирга йўлланма олади. Қолаверса, УEФА коэффициентлар тизимидан воз кечади ва 2024 йилдан бошлаб Чемпионлар лигаси учун иккита қўшимча йўлланмани аввалги мавсумни энг яхши ўтказган икки давлатга тақсимлайди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар