10.05.2022 16:10
2007
Қосимов ва Нестеров Суперлигада ой лауреатлари деб топилди

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Суперлига апрель ойи якунларига кўра, ойнинг энг яхши футболчиси ва мураббийини аниқлади.

Суперлига клублари мураббий ва сардорлари, ОАВ ҳамда мухлислар ўртасида ўтказилган сўровнома якунларига кўра, ОКМК жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов апрель ойининг энг яхши мураббийи деб топилди. Олмалиқ клуби ўтган ой Суперлига доирасидаги икки ўйинда икки ғалабага эришганди.

«Қизилқум» дарвозабони Игнатий Нестеров эса ойнинг энг яхши футболчиси деб топилган. Навоий клуби посбони ўтган ойдаги 2 ўйинда ҳам жамоаси дарвозаси дахлсизлигини сақлаб, 4та сейв амалга оширган. 

Ойнинг энг чиройли голи номинациясида эса «Сўғдиёна» яримҳимоячиси Дониёр Абдуманноповнинг «Навбаҳор» дарвозасига киритган голи ғолиб деб топилди.

Эслатиб ўтамиз, март ойида «Қизилқум» устози Никола Лазаревич ва «Пахтакор» футболчиси Драган Черан ой лауреатлари деб топилган эди.

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар