09.05.2022 01:05
1615
Теглар
Футзал. Жиззах клуби муддатидан аввал Ўзбекистон чемпионига айланди

Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатида ғолиб аниқланди. 

«Жиззах Кантекс» клуби мусобақа якунига уч тур қолганида «Навбаҳор» (6:5) устидан қозонилган ғалабадан сўнг муддатидан аввал чемпионга айланди. 

Маълумот учун, жиззахликлар сафида Ўзбекистон миллий жамоасининг кўплаб футзалчилари — Дилшод Раҳматов, Даврон Чориев, Ихтиёр Ропиев, Ҳусниддин Нишонов, Илҳом Ҳамроев, Аббос Элмуродов, Анасхон Раҳматов ҳаракат қилади. Бош мураббий эса миллий жамоа устози Баҳодир Аҳмедовдир. 

Шунингдек, чемпион жамоада вилоят ҳокими Эргаш Салиев ҳам ўйнайди. 66 ёшли ҳоким бу мавсумда икки бор, жумладан, сўнгги ўйинда ҳам пенальтини голга айлантира олмади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар