08.05.2022 16:15
2817
«МЮ»дан кетаётган Матични А Серияда кутишмоқда

«Манчестер Юнайтед» футболчиси Неманья Матич фаолиятини А Серияда давом эттиришга яқин. 

«Daily Star» нашрининг маълум қилишича. «Ювентус» 33 ёшли футболчининг трансферига жиддий қизиқиб қолган ва сербиялик футболчининг ўзи ҳам Турин клубига ўтишга қарши эмас. 

Шунингдек, Неманьянинг хизматларига «Рома» ҳам қизиқиш билдираётганди. 

Маълумот учун, Матич жорий мавсум барча мусобақаларда 32та ўйинда қатнашиб, 4та ассист амалга оширишга муваффақ бўлди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар