08.05.2022 02:12
6964
Теглар
Ла Лига. Альбанинг 90+4-дақиқадаги суперголи «Барса»га ЕЧЛ йўлланмасини тақдим қилди ва бошқа натижалар

Испания чемпионатида 35-турдан ўрин олган бир қанча ўйинлар бўлиб ўтди. 

«Барселона» (69, 2-ўрин) топ-4 учун курашдаги рақибларидан бири «Бетис» (58, 5-ўрин) билан баҳсда 90+4-дақиқада ғалабани илиб кетиб, Чемпионлар Лигасига йўлланма олди. Фатининг голига каталонияликларнинг собиқ ҳимоячиси Бартра жавоб берган бўлса, Альба суперголи билан жамоасига 3 очко тақдим этди.

«Валенсия» (44, 10-ўрин) Бильбаода «Атлетик» (52, 7-ўрин) меҳмони бўлди. Беллашувда ҳисоб очилмади. 

Лигада қолиш учун курашаётганлар баҳсида «Гранада» (34, 17-ўрин) сафарда «Мальорка»га (32, 18-ўрин) 6та гол уриб, «хавфли ҳудуд»даги жойини рақибига бўшатиб берди. 

Шунингдек, тур доирасида «Сельта» (43, 11-ўрин) ўз уйида «Алавес»ни (28, 20-ўрин), «Кадис» (35, 16-ўрин) «Эльче» (39, 13-ўрин) йирик ҳисобда енгди.

Ла Лига. 35-тур. 7 май

Бетис — Барселона 1:2
Голлар:
Бартра (79) — Фати (76), Альба (90+4).
Бетис — Браво (Силва, 17), Сабали, Песселья, Морено, Родригес, Гуардадо (Карвалью, 79), Каналес, Фекир, Хуанми (Родри, 78), Иглесиас.
Барселона — Нету, Алвес, Араухо, Гарсия, Альба, Френки де Йонг, Бускетс, Гави (Пуч, 80), Дембеле (Траоре, 75), Депай (Обамеянг, 66), Торрес (Фати, 75).
Огоҳлантиришлар: Бускетс (64), Бартра (72), Алвес (78).

Атлетик Б — Валенсия 0:0

Мальорка — Гранада 2:6
Голлар:
Севилья (28), Раилло (58) — Суарес (6), Эскудеро (46), Пуэртас (55), Молина (69, 90), Узуни (79).

Сельта — Алавес 4:0
Голлар:
Гальярдо (6), Аспас (34, 66), Наварро (57, автогол). 

Кадис — Эльче 3:0
Голлар:
Негредо (80), Собрино (83), Лосано (90+3).

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар