08.05.2022 11:52
2878
Анчелотти: «Реал» ЕЧЛда ҳам ғолиб чиқса, бу фаолиятимдаги энг яхши мавсум бўлади»

«Реал» бош мураббийи Карло Анчелотти жамоанинг сўнгги пайтлардаги ўйинига юқори баҳо берди.

«Мавсумнинг бу босқичида мен ҳеч қачон бундай ҳолатда бўлмаганман. Бир ҳафта ичида чемпион бўлдик ва Чемпионлар Лигаси финалига чиқдик.

Тўлиқ бахт учун 28 май куни финалда ғалаба қозонсак, ажойиб бўларди ва биз буни амалга оширишга ҳаракат қиламиз. Агар ЕЧЛда ҳам ғолиб чиқсак, бу фаолиятимдаги энг яхши мавсум бўлади», — дея италиялик мутахассиснинг сўзларини келтиради ESPN.

Бунгача Анчелотти «Милан», «Ювентус», «Челси», «ПСЖ», «Бавария» каби клубларни ҳам бошқарган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар