07.05.2022 20:59
6358
Суперлига. «Насаф» «Пахтакор» ўйинида муроса кўчаси танланди

Суперлига 7-тури доирасидаги марказий ўйин Қаршида ўтказилди.

«Марказий» стадионда деярли лиқ тўлган стадионда ўтган баҳснинг биринчи бўлимида ҳисоб очилди, аммо қанот ҳаками Ҳусайн Норчаевнинг голини VARда текшириб, ўйиндан ташқари ҳолатини қайд этди.

Иккинчи бўлимда ҳам томонлар ҳисобни очиш учун ҳар қанча интилишмасин, таблодаги 0:0 ҳисоби ўзгармади.

Шу тариқа, «Пахтакор» 12 очко билан 4-ўринда бораётган бўлса, «Насаф» 5 ўйиндан кейин 9 очко билан 6-ўринга кўтарилди. 

Суперлига. 7-тур
«Насаф» – «Пахтакор» - 0:0

Ҳакамлар: Акобирхўжа Шукуруллаев, Александр Сидоров, Бахтиёрхўжа Шавкатов, Фаррух Янсупов
Назоратчи: Александр Попов
VAR ҳаками: Элёр Турсунов
VAR ассистенти: Тимур Гайнулин
Комиссар: Бахтиёр Ширинов
«Насаф»: 35.Абдувоҳид Неъматов 2.Алибек Давронов, 4.Ҳусниддин Алиқулов, 7.Шароф Муҳитдинов (18.Баҳром Абдураҳмонов, 73), 8.Дилшод Саитов, 10.Ҳусайн Норчаев (99.Семир Смайлагич, 73), 22.Акмал Мозговой, 30.Азиз Холмуродов (17.Суҳроб Нуруллоев, 40), 77.Ойбек Бозоров, 88.Марко Станоевич, 92.Умарбек Эшмуродов.
Захира: 1.Умиджон Эргашев, 13.Азамат Сойибов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 6.Муродбек Раҳматов, 9.Иван Соловьёв,  23.Сардор Саъдуллаев.
«Пахтакор»: 35.Санжар Қувватов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 5.Олексей Ларин, 6.Икром Алибоев, 7.Одилжон Ҳамробеков, 8.Азизбек Турғунбоев (36.Аббос Эргашбоев, 79), 18.Ҳожимат Эркинов, 21.Камен Хаджиев, 27.Сардор Собирхўжаев (42.Аббос Файзуллаев, 79), 34.Фаррух Сайфиев, 77.Миржаҳон Мираҳмадов.
Захира: 33.Элдорбек Суюнов, 11.Сардор Рашидов, 14.Оливер Шаркич, 28.Диёр Холматов, 32.Беҳруз Асқаров, 88.Шаҳзод Азмиддинов.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар