07.05.2022 21:27
6473
Теглар
Славче Войнески: «Менга Арвеладзега берилган бюджетни берсангиз, қандай футболчиларни сотиб олишни ўйлаб кўраман»

Ўзбекистон Суперлигаси 7-туридан ўрин олган «Насаф» — «Пахтакор» жамоалари баҳсидан сўнг, меҳмонлар бош мураббийи Славче Войнески матбуот анжуманида иштирок этди. 

«Ассалому алайкум. Яхши ўйин бўлди. Қандайдир мусобақадаги финал учун рақиб танлаш имконим бўлса, «Насаф»ни танлардим. Чунки, улар доим ҳақиқий футбол ўйнайди. Мана шундай ўйинлар Суперлига даражасини оширади. Ҳакамлик ҳам юқори савияда бўлди. 

Ўйин аввалида қийинчиликларга учрадик. Дастлабки 20 дақиқада ўз ўйинимизни қуриб олишда қийналдик. Кейинроқ бир нечта вазиятлар яратдик. Бу қадар катта ўйинларда 4-5та вазият етарли бўлиши керак. Акс ҳолда, ғалабага эриша олмаймиз. 

Иккала жамоа ҳам ОЧЛдан қайтишганди. Йўл, қийин ўйинлар, иқлимга мослашиш анча қийин кечди. Шу жиҳатдан, иккала тарафда ҳам чарчоқ аломатлари сезилди. 

Рақибнинг прессинги жуда ҳам юқори эди. Бундай ўйинларда орқа чизиқда пас бериш жуда қийин. Қаршингдаги жамоанинг даражасига ҳам мослашишга мажбурсан. Аммо мана шундай ҳолатда ўзингни йўқотиб қўймаслигинг сенинг даражангни билдиради. Бундан ташқари, биз бир қатор ёш футболчиларга имконият бердик. Айниқса, иккинчи бўлим якунида. 

«Пахтакор» бош мураббийи сифатида ушбу натижадан қониқишга ҳаққим йўқ. Аммо бугунги ўйин ҳолати ва кўрсатган футболимиздан келиб чиқсак, дурангдан қониқдим.

Менга Арвеладзега берилган бюджетни берсангиз, қандай футболчиларни сотиб олишни ўйлаб кўраман», — деди Войнески. 

Эслатиб ўтамиз, «шерлар» кетма-кет 2-ўйинда ҳам нурсиз дуранг ўйнади. Шу тариқа, тошкентликлар ҳисобидаги очколар сони 12тага етди ва онлайн жадвалда 4-ўринда бормоқда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар