07.05.2022 21:51
5854
Рўзиқул Бердиев: «Пахтакор» дуранг учун ўйнагандек туюлди»

Ўзбекистон Суперлигаси 7-туридан ўрин олган «Насаф» — «Пахтакор» жамоалари баҳсидан сўнг, «аждарлар» бош мураббийи учрашув ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди. 

«Ассалому алайкум. Ўзимнинг жамоам учун айта оламанки, ғалаба учун майдонга тушдик. Аммо муаммомиз вазиятлар яратишда бўлиб қолмоқда. Рақиб кўпроқ ҳимояланди. «Пахтакор»нинг қанот ҳимоячилари ҳужумга тез-тез қўшилиб туришини кутгандик. Бироқ улар ҳимоявий ўйин танлади. Бугун рақиб натижа учун, дуранг учун ўйнагандек туюлди. Балки, биз ҳам ғалабага лойиқ ўйин кўрсатмагандирмиз. Иккинчи бўлимда кўпроқ вазиятларга эга бўлдик. Лекин гол етишмади. 

Шерзод куни кеча Тошкентдан етиб келди. Елкасидаги жароҳатини даволаш билан банд. Шифокорлар 10 кунча машғулот ўтказмасликни буюрган. Тез орада у ҳам таркибимизга қайтади, деб ўйлайман. Шерзод йўқлиги учун жамоамиз механизмида қандайдир эҳтиёт қисм йўқолгандек. 

Ижарага берилган футболчиларни ҳолатимизни яхши ҳисоблаб бериб юборганмиз. Бизга бугун Ғайбуллаев ва Насруллаев етишмади. Соловьёв биз кутган ўйинни намойиш этиб бера олмаяпти. ОЧЛда ҳам бу кўриниб қолди. Холмуродовга имконият беряпмиз, аммо бундай катта ўйинда унинг тажрибасизлиги билиниб қолди. 

Ўз футболимиздан воз кечмай ўйнадик, «Пахтакор»ни ҳам яхши ўрганиб чиқдик. Аммо рақиб ёпилиб олишини кутмагандик. 

Мавсум аввалидан ҳеч кимга ҳеч нарсани ваъда бермайман. Мусобақани ютиш фақат менга боғлиқ нарса эмас. 3 йил аввал 5-6-7-ўринларда юрардик. Мана чемпионлик учун ҳам курашяпмиз. Лекин ҳатто битта ўйиндан аввал ҳам ғалаба қозонишга ваъда бермайман, нега бутун бошли турнир олдидан чемпионлик ҳақида гапиришим керак?!», — деди Бердиев. 

Ушбу дурангдан сўнг, қаршиликлар 9 очко билан 7-ўринда бормоқда. Аммо Бердиев шогирдлари захирасида 2та ўйин мавжуд.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар