10.08.2023 23:06
8542
Наманганда томошабинлар ташрифи бўйича мавсум рекорди қайд этилди

Суперлига 16-тури доирасидаги «Навбаҳор» - «Пахтакор» (1:2) ўйинида томошабинлар ташрифи бўйича мавсум рекорди қайд этилди.

Мавсумнинг энг муҳим ўйинлардан бирини кузатиш учун Намангандаги «Марказий» ўйингоҳда 25 260 нафар томошабин ташрифи қайд этилди. Бу жорий мавсум рекорди саналади.

Эслатиб ўтамиз, бунгача энг кўп мухлис «Нефтчи» - «Пахтакор» (2:1) ўйинига келиб, томошабинлар сони 18 мингни ташкил этганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар