06.05.2022 04:51
4540
Теглар
Мбаппенинг онаси: «ПСЖ» ёки бошқа клублар билан ҳеч қандай келишув йўқ»

Ҳужумчи Килиан Мбаппенинг онаси Файза Ламари «ПСЖ» билан келишув ҳақидаги маълумотни инкор қилди.

Олдинроқ томонлар шартномани 2 йилга узайтириш бўйича келишувга эришгани хабар қилинганди.

«ПСЖ» ёки бошқа клублар билан ҳеч қандай принципиал келишув йўқ.

Килианнинг келажаги ҳақидаги музокаралар унга энг яхши танловни амалга ошириш ва барча томонларга ҳурмат кўрсатиш имконини бериш учун тинч муҳитда давом этмоқда», — дея Ламарининг сўзларини келтиради журналист Фабрицио Романо.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар