06.05.2022 02:33
10269
Теглар
ЕКЛда финалчилар аниқланди — «Рома» «Лестер»ни ортда қолдирди

Илк бор ўтказилаётган Европа Конференциялар Лигасида финалчилар маълум бўлди. 

Англияда «Лестер» билан дуранг ўйнаган «Рома» ўз майдонида Абраҳамнинг ягона голи эвазига ғалаба қозонди. «Бўрилар» сафида ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов 89-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди.

«Фейеноорд» эса сафарда дурангга эришиб, биринчи ўйиндаги ғалаба эвазига «Марсель» тўсиғидан ўтди.

Финал 25 май куни Албания пойтахти Тиранада бўлиб ўтади. 

Эътиборлиси, римликлар устози Жозе Моуриньо 3 хил еврокубоклар финалига чиққан биринчи мураббий бўлди. Агар «Рома» ҳал қилувчи баҳсда устун келса, «Special one» Чемпионлар Лигаси, Европа Лигаси ва Конференциялар Лигасида ғолиб бўлган илк мураббийга айланади. Португалиялик мутахассис бунгача «Порту» ва «Интер» билан ЕЧЛда, «Порту» ва «МЮ» бошқарувида ЕЛда зафар қучган. 

Европа Конференциялар Лигаси. Яримфинал
Жавоб ўйинлари. 5 май
Рома — Лестер 1:0
Гол:
Абраҳам (11).
Рома – Патрисиу, Карсдорп, Смоллинг, Манчини, Рожер, Залевски (Винья, 84), Сержиу Оливейра, Кристанте, Пеллегрини, Дзаньоло (Верету, 78), Абраҳам (Шомуродов, 89). 
Лестер – Шмейхель, Рикарду Перейра (Кастань, 70), Эванс, Фофана, Жастин, Тилеманс, Мэддисон, Дьюзбери-Ҳолл (Перес, 77), Барнс (Иҳеаначо, 46), Варди, Лукман (Амарти, 46).
Огоҳлантиришлар: Манчини (41), Фофана (68), Карсдорп (86).
Биринчи ўйин — 1:1

Марсель — Фейеноорд 0:0
Марсель
– Манданда, Луан Перес, Камара, Салиба, Ронжье, Жерсон, Ҳарит (Ундер, 80), Гендузи, Гуйе (Лирола, 46), Пайет (Милик, 33), Дьенг (Бакамбу, 62). 
Фейеноорд – Марциано, Гертрюйда, Траунер, Сенеси, Маласиа, Эурснес, Тиль (Ҳендрикс, 81), Кекчю, Дессерс, Нелсон (Жаҳонбахш, 88), Синистерра (Линссен, 74).
Огоҳлантиришлар: Тиль (33), Ҳарит (45), Сенеси (45), Камара (71), Маласиа (74), Ундер (83), Дессерс (90+5), Гендузи (90+6).
Биринчи ўйин — 2:3.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар