05.05.2022 17:58
7882
Осиё ўйинлари ғолибларига пул мукофотлари эълон қилинди

2022 йил кузида Хитойнинг Ҳанчжоу шаҳрида Осиё ва Параосиё ўйинлари бўлиб ўтади. Унда чемпион бўлган Ўзбекистон спортчиларига 5 минг доллар ва 81 млн сўм, кумуш ва бронза медал олганлари эса мос равишда 3 минг доллар ва 54 млн сўм ҳамда 2 минг доллар ва 27 млн сўм берилади. Мураббийлар, шифокорлар, массажистлар, диетологлар ва бошқаларга бериладиган пул мукофотлари миқдори ҳам тасдиқланди.

Бу – 5 май куни президент имзолаган, Ўзбекистон спортчиларини мусобақага комплекс тайёрлаш тўғрисида қарорда кўзда тутилган.

Қарорга кўра, XIX Осиё ва IV Параосиё ўйинларида ғолиб ва совриндорлар, уларнинг тренерлари ҳар бир медал учун қуйидагича рағбатлантирилади:

Ғолиб ва совриндорлар:

  • олтин медал учун – 5 000 доллар;
  • кумуш медал учун – 3 000 доллар;
  • бронза медал учун – 2 000 доллар;

Ғолиб ва совриндорларни тайёрлаган тренерлар:

  • олтин медал учун – 2 500 доллар;
  • кумуш медал учун – 1 500 доллар;
  • бронза медал учун – 1 000 доллар;

Бошқа мутахассислар (шифокор, диетолог, массажист ва бошқалар):

  • олтин медал учун – 2 000 доллар;
  • кумуш медал учун – 1 000 доллар;
  • бронза медал учун – 500 доллар миқдорида бир марталик пул мукофотлари.

Бундан ташқари, ғолиб ва совриндорлар, тренерлар қўшимча равишда маҳаллий бюджетдан қуйидаги миқдорда бир марталик пул мукофотлари билан тақдирланади:

Ғолиб ва совриндорлар:

  • олтин медал учун – БҲМнинг 300 баравари (81 млн сўм);
  • кумуш медал учун – БҲМнинг 200 баравари (54 млн сўм);
  • бронза медал учун – БҲМнинг 100 баравари (27 млн сўм);

Ғолиб ва совриндорларни тайёрлаган тренерлар:

  • олтин медал учун – 200 БҲМ (54 млн сўм);
  • кумуш медал учун – 100 БҲМ (27 млн сўм);
  • бронза медал учун – 50 БҲМ (13,5 млн сўм).
Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар