05.05.2022 02:38
12647
Теглар
Камбэксевар «Реал» инглизча финалга рози бўлмади ва драматик ўйинда «Ман Сити»ни мағлуб этди

Европа Чемпионлар Лигасида иккинчи финалчи ҳам аниқланди. 

«Реал» плей-оффнинг аввалги босқичларида бўлганидек яна камбэк қилди ва финалга йўл олди.
Маҳрезнинг 73-дақиқадаги чиройли голига захирадан тушган Родриго 90 ва 90+1-дақиқаларда жавоб бериб, икки ўйин натижасига кўра ҳисобни тенглаштирди. Қўшимча таймларнинг биринчисида эса Бензема ўзи ишлаган пенальтидан унумли фойдаланиб, ғалаба тўпини киритди.

Анчелотти жамоаси турнир ғолиблиги учун АПЛнинг яна бир вакили «Ливерпуль» билан ўйнайди. Беллашув 28 май куни Парижда бўлиб ўтади.

ЕЧЛ. 1/2 финал. Жавоб ўйини
Реал — Манчестер Сити 3:1

4 май, «Сантьяго Бернабеу»
Голлар: Родриго (90, 90+1), Бензема (95, пенальти) — Маҳрез (73).
Реал – Куртуа, Карвахаль, Начо, Милитао (Вальехо, 115), Менди, Модрич (Камавинга, 75), Кроос (Родриго, 68), Каземиро (Асенсио, 75), Вальверде, Бензема (Себальос, 104), Винисиус (Васкес, 115). 
Манчестер Сити – Эдерсон, Уокер (Зинченко, 72), Лапорт, Диаш, Канселу, де Брюйне (Гундўған, 72), Силва, Родри (Стерлинг, 99), Фоден, Маҳрез (Фернандиньо, 85), Жезус (Грилиш, 78).
Огоҳлантиришлар: Лапорт (9), Модрич (9), Карвахаль (65), Милитао (84), Вальверде (90+6), Стерлинг (101), Зинченко (113).
Биринчи ўйин — 3:4.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар