03.05.2022 12:03
2689
Роналду «МЮ» мухлисларига: «Бизни ёлғиз қўймаганингиз учун раҳмат»

«Манчестер Юнайтед» футболчиси Криштиану Роналду клуб мухлисларига «Брентфорд»га қарши баҳсдаги қўллаб-қувватлаш учун миннатдорчилик билдирди. 

«Яна бир марта трибуналарнинг ажойиб қўллаб-қувватлашини ҳис қилдик. Ушбу мавсумда «Олд Траффорд»даги сўнгги учрашувимиздан фойдаланиб, йил бошидан бери бизни қўллаб келган барчага ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. Улар қийин мавсумда биз билан бирга бўлишди ва ҳеч қачон ёлғиз ташлаб қўйишмади. 

Раҳмат, дўстлар. Сизнинг олқишларингиз биз учун жуда муҳим. Мақсадимиз — ҳар куни ўсиш, ўзимиз хоҳлаган натижаларга эришиш. «Манчестер Юнайтед» шарафи учун», — деб ёзиб қолдирди португалиялик ҳужумчи. 

Маълумот учун, 37 ёшли футболчи «Брентфорд»га қарши беллашувда киритган голи орқали мавсумдаги голлари сонини 18тага етказиб олди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар