03.05.2022 16:00
1357
Мюллер «Бавария» билан шартномасини 2024 йилгача узайтирди

Томас Мюллер «Бавария»даги фаолиятини давом эттирадиган бўлди. 

Мюнхенликларнинг 32 ёшли яримҳимоячиси клуб билан 2024 йилга қадар мўлжалланган шартномага имзо чекди.

10 ёшида «Бавария» академиясига келиб қўшилган Мюллер 2007 йилдан буён клубнинг асосий таркибида ҳаракат қилмоқда. Ўтган вақт давомида у Мюнхен жамоаси сафида 624 ўйин ўтказишга улгурди.

Маълумот учун, Томас жорий мавсум Бундеслигадаги 30 ўйинда 7та гол ва 17та ассистга муаллифлик қилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар