03.05.2022 14:32
4940
Манба: Невеш Испанияга йўл олади

«Вулверҳэмптон» футболчиси Рубен Невеш фаолиятини «Барселона»да давом эттириши мумкин. 

Испаниянинг «Sport» нашри хабар беришича, португалиялик футболчи ўзига келиб тушган бир қатор таклифлар орасида «кўк-анорранглилар»ни танлаган. 

Аввалроқ, унга «Манчестер Юнайтед» ва «Арсенал»дан ҳам қизиқиш борлиги маълум қилинганди.

«Вулвс» ўз етакчиси учун 100 млн фунт-стерлинг товон пули талаб қиляпти. Аммо бу сумма футболчининг кетиш хоҳиши сабаб пасайиши мумкин. Шунингдек, «Барселона» футболчиси Франсишку Тринкан инглиз клубида ижарада тўп тепмоқда ва у келишувга қўшилиши мумкин. Бундан ташқари, каталонияликларнинг яна бир футболчиси Рики Пуч жам «Вулверҳэмптон» сафига қўшилиши мумкин. 

Маълумот учун, Португалия миллий жамоаси аъзосининг клуби билан амалдаги шартномаси 2024 йилга қадар мўлжалланган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар