03.05.2022 08:21
2784
Теглар
Клопп: «Вильярреал» вазиятдан чиқиб кетишни билади. ЕЧЛ яримфинали осон бўлмайди»

«Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клопп ЕЧЛ яримфиналидан ўрин олган «Вильярреал»га қарши жавоб баҳс олдидан ўз фикрларини билдирди.

«Финал масаласи ҳал бўлганми? Албатта, йўқ, биз буни биламиз. Биринчи ўйин натижасини эътиборсиз қолдириш мумкин. Агар кубок ўйини фақат битта ўйиндан иборат бўлиб, «Вильярреал»га боришимиз керак бўлганида биз ғалаба қозонишга ҳаракат қилардик. Буни уддалашга уринамиз.

Улар вазиятдан чиқиб кетишни билишади, бу аниқ. Бу ўтган ўйиндан сўнг дарҳол маълум бўлди, Унаининг айтганларини инобатга олсак. Улар Ла Лигада бошқа таркиб билан ўйнашди — 8 футболчи алмашди. Яна 2 асосий футболчи танаффусда алмаштирилди. 

Демак, осон бўлмайди, лекин ҳаммаси жойида, чунки Чемпионлар Лигаси ярим финали қийин бўлиши керак ва бу нормал.

Ўз уйимизда яхши ўйнадик ва сафарда ҳам шундай ҳаракат қилганимиз маъқул», — дея Клоппнинг сўзларини келтиради клуб расмий сайти.

Беллашув бугун, 3 май куни бўлиб ўтади. Англиядаги ўйинда «Ливерпуль» 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар