03.05.2022 19:48
3469
Ибраҳимович: «МЮ» – Англиянинг энг яхши клуби. У ерда 3 ойдаёқ одамларнинг ўзимга нисбатан қарашини ўзгартирганман»

«Милан» форварди Златан Ибраҳимович «Манчестер Юнайтед»даги фаолиятини эслаб ўтди.

«У ердаги фаолиятим қувноқ ўтган. «Манчестер Юнайтед»га ўтишимдан аввал кўпчилик бунга қарши бўлган, бундай ҳолат эса менга ёқарди. Англияда мени ёқтиришмас эди.

АПЛдаги дастлабки уч ойлик фаолиятимдаёқ барча ҳейтерлар мени ёқтириб қолишганди. Одамлар сени ёмон кўриши кимгадир ёқмаслиги мумкин, аммо мен учун айни муддао бўлган. Чунки шу орқали мен қўшимча мотивацияга ҳам эга бўлиб, ўзимга нисбатан кўпроқ талабчан бўлганман.

«МЮ»да тўп сурганимдан доим фахрланаман, бу жамоани Англиянинг энг яхши клуби деб биламан. 

Ўйлашимча, «Манчестер Юнайтед»га ўтиш мен учун тўғри қарор бўлган. Жамоага айни керакли пайтда келганман. Бундай клубларда муваффақиятга эришсанг, тарихдан жой оласан», - дейди швециялик форвард ESРN билан суҳбатда. 

Маълумот учун, Ибраҳимович 2016-2018 йиллар давомида Манчестер клуби сафида тўп суриб, жами 53 ўйинда 28та голга муаллифлик қилган. 

40 ёшли форвард жорий мавсум миланликлар сафида А Сериядаги 21 ўйинда 8та голга муаллифлик қилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар