03.05.2022 15:31
4841
Теглар
«Арсенал»нинг ёзги трансферлар ойнаси учун режалари маълум 

«Арсенал» ёзги трансферлар ойнаси вақтида ҳужум чизиғини кучайтириб олмоқчи. 

Инглиз нашрларининг маълум қилишича, «тўпчилар» «Рома» ҳужумчиси Тэмми Абраҳам ва «ПСВ» футболчиси Коди Гакпога асосий нишон сифатида қарамоқда. 

Шунингдек, лондонликлар Габриэль Жезус ва Дарвин Нуньес вариантларини ҳам назардан қочирмаган. Яримҳимояни кучайтириш учун Орельен Тчуаменига эътибор қаратган. Аммо француз футболчисига Европанинг кўплаб грандлари даъвогарлик қилмоқда. 

Микель Артета шогирдларининг трансфер ойнаси вақтидаги сиёсати клубнинг Чемпионлар Лигаси учун курашдаги натижасига боғлиқ бўлади. 

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда «канонирлар» 34та ўйиндан сўнг 63 очко билан 4-ўринда бормоқда. Уларнинг ортидан изма-из таъқиб қилиб келаётган «Тоттенҳэм»да 61 очко мавжуд.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар