02.05.2022 10:41
1210
Теглар
Тухель: «Индивидуал хатолар давом этяпти»

«Челси» бош мураббийи Томас Тухель АПЛ 35-туридан ўрин олган «Эвертон» (0:1) билан ўйиндан кейин ўз фикрларини билдирди. 

«Хафа қиладиган натижалар, чунки сўнгги 4та ўйинда хоҳлаганимиздек кўп очко тўплай олмадик ва бу ташвишли. Охирги 4та баҳсда бизда фақат битта «қуруқ ўйин» бор. Бизга жуда осон гол уришмоқда.

Индивидуал хатолар тугамаяпти. Мунтазам равишда топ футбол кўрсатишда қийинчиликлар бор. Бугун яхши ўйнадик, аммо етарли эмас.

Иккинчи бўлимнинг 1-дақиқасидаёқ тўп ўтказиб юбордик, бу эса ҳаммасини мураккаблаштирди. Агар шу тарзда гол ўтказишда давом этсак, унда натижалар сўнгги баҳслардагидек бўлади.

Топ даражада эмасдик. Лекин жамоага ишонамиз. Эҳтимол, кўпроқ ўзгаришлар қилишимиз керак. Бу ҳақда ўйлаб кўраман», — дея «Челси» устозининг сўзларини келтиради ВВС.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар