02.05.2022 20:36
2020
Рўзиқул Бердиев: «Қўқон-1912» жисмоний жиҳатдан яхшироқ кўринди»

Ўзбекистон Суперлигаси 6-туридан ўрин олган «Қўқон-1912» — «Насаф» учрашувидан сўнг, меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди. 

«Аввало, ассалому алайкум. Иккала жамоа ҳам ғалаба учун ҳаракат қилди. Лекин ҳеч бир жамоа устунликка эга бўлмади. Ўйин охирида стандарт вазиятдан гол уриб кетдик. Лекин бугунги учрашувдаги ўйинимиздан қониқмадим. Бу — тушунарли, жисмоний ҳолатимиз оптимал ҳолатда эмасди. Бугун жуда муҳим 3 очкони қўлга киритдик.

Ойбек Рустамов жароҳат олган вазиятда тўп рақиб футболчиси Славко Лукичда эди. Шунинг учун, ҳам бизнинг йигитлар ўйинни тўхтатишмади. 

Гол урилган вазиятда ҳакамлар жарима майдонига яқин эди ва улар диққат билан воқеаларни кузатаётган эдилар. Такрорий лавҳаларни кўрмасдан нимадир дея олмайман. Лекин бугун «Қўқон-1912» жамоасининг ўйини кучлироқдек кўринди. Учрашув аввалидаёқ улардан бироз чўчиб тургандик», — деди Рўзиев.

Маълумот учун, «аждарлар» ушбу ғалаба орқали очколари сонини 8тага етказиб олди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар