02.05.2022 10:34
4316
Теглар
Конте «Лестер» билан ўйиндан сўнг Соннинг маҳорати ҳақида гапирди

«Тоттенҳэм» бош мураббийи Антонио Конте АПЛ 35-туридан ўрин олган «Лестер»га (3:1) қарши ўйинда дублга эришган, жамоанинг ушбу мавсумдаги тўпурари Сон Ҳён Минни (19) мақтади.

«Гап катта маҳорат ва ажойиб қобилиятга эга футболчи ҳақида кетмоқда. У икки оёғини жуда яхши ишлатади. Баъзида у қайси оёқда кўпроқ ўйнашни ёқтириши борасида савол туғилади. Ундан ва қолган ҳужумчилардан ҳайратдаман.

Жамоамиз унчалик катта эмас. Бизда кўп жароҳатлар йўқ, акс ҳолда муаммолар бўлади», — дея Контенинг сўзларини келтиради ВВС.

«Тоттенҳэм» АПЛда 61 очко билан 5-ўринни эгаллаб турибди ва 4-ўриндаги «Арсенал»дан 2 очкога ортда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар