30.04.2022 22:40
1501
Теглар
Предраг Роган: «Футболчилар ўйинидан қониқдим, натижадан эса йўқ. «Нефтчи»ни ютишимиз керак эди»

Суперлига 6-тури доирасидаги «Динамо» - «Нефтчи» (1:1) ўйинидан кейин самарқандликлар бош мураббийи Предраг Роган матбуот анжуманида қатнашди.

- Ўйинчиларим билан фахрланаман, улар ғалабага эришиш учун майдонда борларини беришди. Дастлабки 15 дақиқада ўзимиз истагандек тўп сура олмагандирмиз, ўша вақтда биз хатоларга йўл қўйдик ва улар узоқ масофадан гол киритишди. Қолган 75 дақиқа давомида ўйинни назорат қилдик, вазиятлар яратдик, аммо ғалаба голини кирита олмадик. Рақиб эса бу вақтда деярли вазият ярата олмади. Эртага янги кун, ишлашда давом этамиз. 4 кундан кейин «Олимпик» билан баҳс. Энди шу ўйин ҳақида ўйлаймиз. 

- Демак, жамоа ўйинидан қониқдингиз, натижадан эса йўқ. Яъни икки очко йўқотилди, шундайми?
- Худди шундай, натижадан қониқмадим. Биз уйда тўп сурдик ва 3 очкони қўлга киритишни истагандик. Кетма-кет икки уй учрашувда ғалаба қозониш қийин. Кўраяпсиз, Евгений Чумак ўтган баҳсда жароҳат олиб, сафдан чиқди, Сайдулло Раҳматовда ҳам, Ислом Шариповда ҳам жароҳат бор. Захира таркибимизда асосан ўринбосарлар жамоасидан футболчилар бор эди. 

Фурсатдан фойдаланиб, мухлисларга қўллаб-қувватлаш учун раҳмат айтаман. Биз биргаликда кўп нарсага қодирмиз, - деди Предраг Роган матбуот анжуманида.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар