29.04.2022 13:53
10349
Тен Ҳаг «МЮ»га А Сериядан ҳужумчи таклиф этмоқчи

«Наполи» ҳужумчиси Виктор Осимҳен АПЛ клублари қизиқиш доирасига тушган.

La Gazzetta dello Sport хабарига кўра, нигериялик форвардга «Манчестер Юнайтед» клуби қизиқиш билдирмоқда. Янги бош мураббий Эрик тен Ҳаг ва ҳозирги бош мураббий Ральф Рангник 23 ёшли форварднинг «Юнайтед»га қанчалик мос келишини муҳокама қилган. Нидерландиялик мутахассис Викторни кейинги мавсум ўз жамоасида кўрмоқчи.

Осимҳенга «Арсенал» ва «Ньюкасл» клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда. 

Қайд этилишича, «Наполи» клуби форвард учун энг кўп трансфер пули таклиф этадиган жамоа билан музокарага киришишга тайёр.

Аввалроқ, Неаполь клуби Осимҳенни 100 миллион еврога баҳолаётгани ва музокараларда ҳужумчисини 80 миллион еврога сотиши мумкинлиги ҳақида хабар қилинганди.

Маълумот учун, Виктор А Серия жорий мавсумида 23 ўйинда 12та гол киритган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар