29.04.2022 18:14
1365
Esports Uzbekistan Осиё ўйинлари-2022 учун рўйхатга олиш 2 майга қадар давом этишини эълон қилди

Esports Uzbekistan киберспорт бўйича иштирокчиларни рўйхатга олиш қайси кунга қадар давом этишини маълум қилди.

«Ўзбекистон чемпионати доирасида ташкил этилаётган Осиё ўйинлари-2022 Миллий саралаш босқичи учун рўйхатга олиш 2 майга қадар давом этади.

Шошилинг, қитъамизнинг энг нуфузли турнирида Ўзбекистон миллий олимпия терма жамоаси таркибига кириш учун бўлаётган селекцияда қатнашиш имкониятини қўлдан бой берманг! 

Бунинг учун @esports_uz_bot орқали керакли маълумотларни қолдиришнинг ўзи кифоя!», - дейилади Esports Uzbekistan хабарида.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар