27.04.2022 20:36
5417
Суперлига. ОКМК «Қўқон-1912»ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, 4 поғона юқорилади

Суперлига 5-тури доирасидан ўрин олган чоршанба кунги ягона учрашув якунига етди.

Олмалиқда ўтган баҳсда ОКМК «Қўқон-1912» жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этди. Санжар Турсунов жарима зарбаси билан ҳисобни очган бўлса, кўп ўтмай унинг узатмасини Шихов ўз дарвозасига тўғирлаб қўйди. Сўнгги дақиқаларда эса олмалиқликларнинг эронлик легионери ҳисобни йирик кўринишга келтирди – 3:0.

Қайд этиш жоиз, шу куни меҳмонлар ўйиннинг 30-дақиқасидан бошлаб бир киши кам бўлиб тўп суришди. Раҳматуллаев қўполлиги учун майдондан четлатилди.

Шу тариқа, ОКМК чемпионатда ўз уйида мавсумдаги дастлабки ғалабасини қўлга киритиб, 6 очко билан 6-поғонага кўтарилди. «Қўқон-1912» эса бир поғона пастлаб, 7-ўриндан жой олган.

Суперлига, 5-тур.
27 апрель (чоршанба)
ОКМК — «Қўқон-1912» - 3:0

Ҳакамлар: Аскер Нажафалиев, Расулжон Фозилов, Максим Нехочин, Равшан Абдивоҳидов
VAR ҳаками: Рустам Лутфуллин
VAR ассистенти: Александр Сидоров
Назоратчи: Бахтиёр Намозов
Комиссар: Аббос Ахроров
Голлар: Санжар Турсунов 22, Санъат Шихов авт. 49, Сиёвуш Ҳақназарий 90+3.
ОКМК: 35.Валижон Раҳимов (1.Ботирали Эргашев, 46), 70.Мирғиёс Сулаймонов (7.Дилшод Аҳмадалиев, 46), 3.Сардор Раҳмонов, 5.Анзур Исмоилов, 2.Акром Комилов, 8.Абдулла Абдуллаев, 17.Санжар Турсунов (4.Миржамол Қосимов, 78), 63.Алишер Жалилов (88.Сиёвуш Ҳақназарий, 68), 22.Шоҳрух Гадоев, 23.Александр Касьян (27.Мартин Боаке, 73), 10.Хуршид Ғиёсов.
«Қўқон-1912»: 1. Музаффар Абдуллаев, 5. Славко Лукич, 6. Дилшод Раҳматуллаев, 7. Жамшид Ҳасанов, 8.Санъат Шихов, 14. Авазхон Маматхўжаев, 15.Ойбек Рустамов, 17.Қувондиқ Рўзиев (22.Сардор Етовқўзиев, 75), 18.Шаҳзодбек Нурматов (11.Мўмин Мелиев, 66), 33.Иван Йосович, 70. Билолхон Тошмирзаев (13. Сардор Азимов, 66)
Четлатиш: Дилшод Раҳматуллаев («Қўқон-1912», 30).

Турнир жадвали:

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар