27.04.2022 15:36
6402
Манба: Тен Ҳаг «Аякс» тўпурарини Манчестерга ўзи билан олиб келади

«Манчестер Юнайтед» ёзги трансферлар ойнаси вақтида марказий ҳужумни кучайтиришни мақсад қилган. 

«The Sun» нашрининг маълум қилишича, «Аякс» ҳужумчиси Себастиан Аллер манчестерликларнинг асосий трансфер нишонларидан бири бўлиб турибди. 

Клубнинг янги бош мураббийи Эрик тен Ҳаг ивуарлик футболчининг имкониятлари билан яқиндан таниш ва уни «қизил иблислар» сафида ҳам кўришни истаяпти. 

Эслатиб ўтамиз, Аллер Амстердам клубидан аввал Премьер-лига вакили «Вест Ҳэм»да ўйнаган, аммо унинг Англиядаги фаолияти омадсиз кечганди. 

Аввалроқ, унга «Бавария»дан ҳам таклиф борлиги хабар қилинган эди. 

Маълумот учун, 27 ёшли футболчи жорий мавсум нидерланд клуби таркибида 39та учрашувда иштирок этиб, 33та гол ва 9та ассист муаллифига айланди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар