26.04.2022 14:38
5296
Манба: Рангникнинг интервьюлари «МЮ» футболчилари орасида норозиликка сабаб бўляпти

«Манчестер Юнайтед»да футболчилар ва мураббий ўртасидаги муносабатлар анча ёмонлашган, деб хабар бермоқда «The Times» нашри. 

Манбанинг маълум қилишича, «қизил иблислар» мураббийи вазифасини вақтинча бажараётган Ральф Рангникнинг оммавий ахборот воситаларига клуб футболчиларини очиқчасига танқид қилиб интервью бераётгани жамоа ичида норозилик кайфиятини уйғотган. 

Шунингдек, жамоа етакчилари ҳам мураббийнинг ўйин услубидан норози. «Ливерпуль»дан 0:4 ҳисобида учралган мағлубиятда ҳам германиялик мураббийнинг 5та ҳимоячи билан ўйнагани уларга ёқмаган. 

Эслатиб ўтамиз, мавсум якунлангач, Ральф Рангник клуб бош мураббийлиги лавозимини тарк этиб, консультант вазифасида иш бошлайди. Бош мураббий сифатида эса Эрик тен Ҳаг фаолият бошлайди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар