25.04.2022 21:23
16052
Тен Ҳагга трансферлар учун 150 млн ажратилади. Жамоани 10 футболчи тарк этиши кутилмоқда

«Манчестер Юнайтед» янги бош мураббийи Эрик тен Ҳаг ёзги трансфер ойнасида таркибни кучайтириш учун қанча маблағга эга бўлиши маълум бўлди.

ESPN хабарига кўра, клуб раҳбарияти нидерландиялик мураббийнинг кўзлаган трансферларини амалга ошириши учун ёзда 150 миллион фунтгача маблағ ажратади.

Шунингдек, клуб раҳбарияти мураббий қарорига кўра, бир неча футболчилар билан хайрлашиши кутилмоқда. Жумладан, Манчестер клуби ҳимоячилар Эрик Байи, Фил Жонс, Алекс Теллес, Аарон Уан-Биссака ҳамда ҳужумчи Антони Марсьяль трансфери бўйича таклифларни кўриб чиқишга тайёр. 

Қайд этилишича, шартномаси ушбу ёзда якунига етадиган Неманья Матич, Поль Погба, Жесси Лингард, Хуан Мата ва Эдинсон Кавани ҳам клуб билан хайрлашади. 

«Тен Ҳаг дарвозабон Давид Де Хеанинг жамоа ўйинига қанчалик мос келиши борасида ҳам бир қарорга келгани йўқ», - дейилади манбада.

Эслатиб ўтамиз, «МЮ» Эрик тен Ҳаг билан 2025 йилга қадар шартнома имзолади. 52 ёшли мутахассис мавсум якунида жамоада иш бошлайди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар