25.04.2022 13:27
2447
«Реал» Рюдигер билан оғзаки келишувга эришди

«Челси» футболчиси Антонио Рюдигер келгуси мавсумни «Реал» таркибида бошлаши мумкин. 

Журналист-инсайдер Фабрицио Романонинг ёзишича, 29 ёшли футболчи Мадрид клуби билан янги шартнома масаласида оғзаки келишувга эришган ва барча иш ҳужжатларда имзо чекишда қолган. 

Аввалроқ, «Челси» бош мураббийи Томас Тухель ҳам германиялик футболчи ёзги трансферлар ойнасида клубни тарк этишини маълум қилганди. 

Маълумот учун, Рюдигер жорий мавсум клуб сафида барча мусобақаларда 47та учрашувда майдонга тушиб, 5та гол ва 2та ассист муаллифига айланди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар