22.04.2022 14:58
2948
Ўзбекистон кубоги 1/8 финалига қачон қуръа ташланиши маълум қилинди

Ўзбекистон профессионал футбол лигаси матбуот хизмати мамлакат кубоги нимчоракфинал беллашувларига қачон қуръа ташланишини маълум қилди. 

«Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси мазкур босқич учрашувларини 11-14 август саналарига режалаштирган. 23-24 август кунларида 1/4 финал, 15-16 октябрда эса яримфинал учрашувлари бўлиб ўтади. Бухоро шаҳридаги финал учрашуви 29 октябрга режа қилинган.

Ҳар гал бўлгани каби 1/8 финал босқичига қуръа ташлаш маросими «Спорт» телеканали билан келишув асосида жонли эфирга олиб чиқилади. 28 апрель — пайшанба куни соат 18:00 да телеканал «Бизнинг футбол» дастурини эфирга узатади. Мана шу лойиҳа фонида Ўзбекистон кубогининг 1/8 финал учрашувларига қуръа ташланади.     

Маълумот учун, 1/8 финал қуръаси олдидан жамоалар 2та саватга ажратиб олинади ва бир саватдаги рақиблар ўзаро рақиб бўлмайди. 1-саватдан ўтган йилги чемпион ҳамда кубок соҳиби, шунингдек, гуруҳ босқичи пешқадамлари жой олган. Беллашувлар қайси жамоанинг майдонида ўтиши масаласига қуръа ёрдамида аниқлик киритиб олинади», — дейилади матбуот хизмати хабарида.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар