Жорий йилнинг 1-19 июнь кунлари Ўзбекистон яшил майдонларида 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтади.
Ушбу мусобақа учрашувларига «Бунёдкор», «Локомотив», «Пахтакор» ҳамда Қаршидаги «Марказий» ўйингоҳ мезбонлик қилади.
ОФК талабига кўра, U-23 Осиё чемпионати учрашувлари ўтадиган стадионлар 7 кун аввал мусобақа ташклилотчиларига тақдим этилиши лозим.
Шуни инобатга олган ҳолда Суперлига 11-тури доирасидан ўрин олган 28 май кунига белгиланган «Пахтакор» – «Сўғдиёна» ҳамда «Насаф» – «Динамо» учрашувларида мезбон алмашади ва биринчи даврдаги ўйинлар мос равишда Жиззах ҳамда Самарқандда ўтказилади. Учрашув телетрансляция қилинишини таъминлаш мақсадида «Динамо» – «Насаф» учрашуви 29 май, якшанба куни бўлиб ўтади.
Суперлига. 11-тур
28 май, шанба
СЎҒДИЁНА – ПАХТАКОР
29 май, якшанба
ДИНАМО – НАСАФ.