22.04.2022 13:55
4167
Конте «ПСЖ»ни бошқаришни орзу қилмоқда. У Париж клуби раҳбариятига бу ҳақда айтган

Италиялик мутахассис Антонио Конте янги мавсумда «ПСЖ»ни бошқариши мумкин.

Le Parisien хабарига кўра, ҳозирда «Тоттенҳэм» бош мураббийи сифатида ишлаётган Антонио Конте Франция суперклубини бошқаришни орзу қилмоқда. 

Париж клуби мавсум якунида Маурисио Почеттинони истеъфога чиқариши ҳақидаги хабарлар ортидан италиялик мутахассис «ПСЖ»ни бошқаришга тайёрлиги ҳақида клуб раҳбариятига айтган.

«Конте ва Лондон клуби ўртасида амалдаги шартнома 2023 йилга қадар тузилган бўлишига қарамай, «Тоттенҳэм» ва «ПСЖ» президентлари Даниэл Леви ҳамда Носир Ал-Ҳилайфи ўртасида яхши муносабат ўрнатилгани Контенинг ёздаёқ Францияга кўчиб ўтишини таъминлаши мумкин», - дейилади нашр хабарида.

Эслатиб ўтамиз, 52 ёшли мутахассис 2021 йилнинг ноябрь ойида Лондон клуби бош мураббийига айланган эди. Жамоа унинг қўл остида АПЛда 32 ўйиндан кейин 57 очко билан 4-ўринда бормоқда.

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар